САМВМИНИНГ ШОИР ТАЛАБАСИ

САМВМИНИНГ ШОИР ТАЛАБАСИ

СамВМИ қўшма факультет талабаси ҳамда АРМ ходими Ғуломжон

Камолиддиновнинг шеърлари республикамиз ёш ижодкорларининг

 сайланма китоби “Ҳилол” саҳифаларидан жой олди. “Машраб”

нашриёти томонидан чоп этилган мазкур қўлланмада

мамлакатимизнинг турли бурчакларида яшаб, ижод қилаётган,

турли соҳаларда таълим олаётган, шунингдек фаолият кўрсатаётган 

ёш қаламкашларнинг ижод наъмуналари ўрин олган. 

Наманган шаҳрида бўлиб ўтган китоб тақдимотида ижодкор ёшлар қаторида 

Ғуломжон ҳам иштирок этди Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

мутасадди вакиллари ҳам иштирок этишди ва ёшларнинг келгуси фаолиятига

муваффақиятлар тиладилар.

Манба: СамВМИ Ахборот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *