ЧОРВАЧИЛИКДА БИОТЕХНОЛОГИЯ

М. АБЕРКУЛОВ,  Ф. ДЖАСИМОВ

ЧОРВАЧИЛИКДА БИОТЕХНОЛОГИЯ

Ўқув қўлланма Тошкент – 2009

Ҳозирги кунга келиб, қишлоқ хўжалик биотехнологияси фанидан давлат тилида дарслик ёки ўқуув қўлланма чоп этилмаган. Чорвачилик биотехнологияси бўйича эса умуман адабиётлар кам. Шуларни эътиборга олиб, чорвачилик биотехнологияси бўйича мазкур ўқув қўлланма ёзилди. Ўқув қўлланма олий ўқув юртлари учун қабул қилинган дастур асосида ёзилган бўлиб, у кириш, фаннинг мақсади, вазифалари, йўналишлари, қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитишда биотехнологик назорат, ҳайвонларда жинсий циклни бошқариш, ҳужайра ва ген инженерияси, ветеринария ва ем – хашак биопрепаратлари биотехнологияси, чорва гўнгидан биогаз олиш каби бўлимлардан ташкил топган. Китобга киритилган мавзулар кенг қамровли ёзилиб, расм, график ва жадваллар билан тўлдирилган ва ишлатилган терминларнинг маъноси луғат сифатида алоҳида берилган.

Мазкур китоб биотехнология фанидан давлат тилида ёзилган биринчи ўқув қўлланмаси бўлгани учун ундан соҳа бўйича коллежлар, академик лицейларнинг талаба ва ўқитувчилари, чорвачилик илмий тадқиқот институти ходимлари ҳам  фойдаланиши мумкин.

Ўқув қўлланма Тошкент Давлат аграр университети илмий кенгашининг 2008 йил апрелидаги___сонли йиғилишида муҳокама қилинган ва чоп этишга тавсия этилган.

ТАҚРИЗЧИЛАР:

А. А. Абдукаримов – Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти директори, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг академияги, биология фанлари доктори, профессор.

У. Н. Носиров – Тошкент Давлат аграр университети зоотехния кафедраси профессори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби.

Масъул муҳаррир: М. Аширов, профессор.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *